Жаҳон | 11:34 / 27.04.2018
9811
1 дақиқада ўқилади

КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги музокараларнинг биринчи босқичи якунланди

Фото: Reuters

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Корея Республикаси президенти ўртасидаги музокараларнинг эрталабки қисми якунланди, Шимолий Корея раҳбари Жанубий Корея ҳудудини тарк этди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Айни дамда давлат раҳбарлари тушлик учун танаффус олишгани айтиляпти.

Ким Чен Ин Шимолий Корея ҳудудига ўз лимузинида қайтиб кетган. Хабар берилишича, Шимолий Корея етакчисининг машинасига қўриқлаш хизмати ходимлари ҳамроҳлик қилди.

Фото: Reuters

Давлат раҳбарлари саммит вақтида Корея ярим оролини ядросизлантириш, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш истиқболлари, шунингдек эҳтимолий бирлашув масаласини муҳокама қилади. Кутилишича, музокаралар якунлари бўйича икки томонлама битим имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Жанубий Кореяга ўзи билан машҳур пхеньянча гречка лағмонни олиб келгани хабар берилганди. У Кореялараро саммит вақтида Мун Чжэ Инни ушбу лағмон билан сийламоқчи.

 

Мавзуга оид