Спорт | 15:32 / 30.04.2018
14914
1 дақиқада ўқилади

ФИФА талабига кўра «Шўртан» жазоланди. Бу ҳали ҳаммаси эмас

Фото: FIFA

Про-Лиганинг «А» гуруҳи 4-туридан кейин 8 очко билан 4-ўринни эгаллаб турган Ғузорнинг “Шўртан” клубидан 3 очко олиб ташланди. Қарор Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқланди.

«Шўртан» ҳамда черногориялик футболчи Предраг Вуйович ўртасидаги можаро ҳали якунига етмаган. ФИФА Интизом қўмитаси Ғузор клубига дастлабки санкцияларни қўллаш борасидаги илк огоҳлантиришни 2015 йилнинг 9 октябрь куни юборган. Шунга қарамай, «Шўртан» мазкур масала ечимини топмаган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «Шўртан»нинг очколарини 3 тага камайтириб, эндиликда унинг Про-Лигадаги очкоси 8 эмас, 5та эканини маълум қилади. Агар клуб Вуйович билан боғлиқ масалани белгиланган муддат ичида ҳал қилмаса, жазо чоралари янада жиддийроқ бўлади.

Мавзуга оид