Ўзбекистон | 14:17 / 01.05.2018
40633
2 дақиқада ўқилади

Мирзиёев ва Эрдўған Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбек ва турк халқларининг дини, маънавий қадриятлари бир. Юртимизда яшаган авлиё ва алломалар Туркияда ҳам эъзозланади. Баҳоуддин Нақшбанд ана шундай сиймолардан биридир. 

Олий мартабали меҳмонга унинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, «Кўнглинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган ғоянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.

Мустақиллик йилларида бу маскан юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар кўп келадиган зиёратгоҳга айланди.

Туркия президенти Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, халқимиз тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади. Зиёрат туркиялик меҳмонларда катта таассурот қолдиргани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Бухорода Ражаб Тоййиб Эрдўғанни кутиб олгани  хабар қилинганди.

Мавзуга оид