Жиззахда барча қулайликларга эга вилоят перинатал маркази ишга тушди
8 май куни Жиззах шаҳрида қайта таъмирланиб, барча қулайликларга эга бўлган вилоят перинатал маркази биноси фойдаланишга топширилади.
Мазкур бино 1992 йилда “Вилоят Оналик ва болаликни мухофаза килиш маркази” сифатида қурилиб ишга туширилган эди. Ўша даврда марказ 125 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 30 нафар шифокор, 125 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатиб келаётганди.
Аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини яхшилаш ва ходимларга қулайликлар яратиш мақсадида 2017 йилда марказнинг туғруқ комплекси биносида капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 4 млрд 300 млн сўмлик смета харажатлари тайёрланиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари дастур доирасида «Агростандарт Плюс» МЧЖ томонидан бажарилди.
Марказнинг туғруқ комплексида таъмирлаш ишлари ниҳоясига етиши арафасида вилоят ҳокимлиги муассасани қўшимча 500 млн сўмлик тиббий жиҳозлар ва 400 млн сўмлик замонавий тиббий қурилмалар билан таъминлади.
2018 йилда марказнинг қолган биноларида ҳам капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини олиб бориш учун 7 млрд 800 млн сўмлик смета харажатлари тайёрланиб, яқин кунлар ичида шу йўналишдаги ишлар бошланиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур марказ вилоят аҳолисига ихтисослаштирилган акушерлик-гинекология ва перинатал хизматларни кўрсатади, у йилига 25 минг нафардан зиёд аҳолига стационар ва амбулатор хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Марказ вилоятдаги энг оғир беморларга ва чақалоқларга ҳам ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Ушбу марказ томонидан йилига 8 мингдан зиёд туғруқлар амалга оширилади, 1 200 нафардан зиёд кам вазнда туғилган чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатилади хамда 3 мингдан зиёд мураккаб акушерлик-гинекология операциялари ўтказилади.
Мавзуга оид
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
18:54 / 10.12.2024
Жиззахда 1 млрд сўмлик қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди
11:45 / 01.12.2024