Ўзбекистон | 08:08 / 09.05.2018
14808
2 дақиқада ўқилади

Yum! Brands: «KFC’нинг Ўзбекистондаги муваффақиятига ишонамиз»

Фото: Fortune

Yum! Brands йил охирига қадар Тошкентда бир нечта KFC ресторанини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Spot компанияга асосан хабар берди.

«Марказий Осиё бизнесни ривожлантириш учун жиддий салоҳиятга эга ва KFC’га кенгайиш учун муҳим минтақалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда International Food Chain KFC’нинг ҳамкорига айланди. Компания 2018 йил охиригача Тошкентда KFC’нинг бир нечта ресторанларини очишни режалаштирмоқда», - дейилади хабарда.

Компаниядан билдиришларича, KFC ресторанларининг Ўзбекистондаги фаолияти Yum! Brands халқаро сифат стандартларига мувофиқ равишда ташкил этилади. 

«Бу ишлаб чиқариш жараёнининг барча жиҳатларига тааллуқлидир – маҳсулотларни етказиб беришдан тортиб, таом тайёрлаш ва уни тақдим этишгача. Бўлажак ресторанлар жамоаси Москвада махсус таълим олади ва амалиётдан ўтади, бу Тошкент ресторанлари меҳмонларига мукаммал хизмат кўрсатиш учун керак», - дейилади хабарда.

Компания ресторанлар қаерда жойлашишини очиқламаган, бироқ уларнинг бири Вестминстер университети олдида очилади.

«Биз KFC’нинг Ўзбекистондаги муваффақиятига ишонамиз», - дея маълум қилишган компаниядан.

Мавзуга оид