Жамият | 11:10 / 14.05.2018
24731
1 дақиқада ўқилади

3 миллиард сўмлик ноқонуний сақланаётган маҳсулот фош этилди

Тошкентдаги омборхоналардан бирида қиймати 3 миллиард сўмдан ортиқ маҳсулотлар ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент шаҳрида жойлашган хусусий фирмалардан бирига тегишли омборхоналар кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу омборхонада хорижда ишлаб чиқарилган, бироқ божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган 3 миллиард 56 млн. сўмлик “ПВА-801 клей машхад” номли клей маҳсулотлари ҳамда 180 млн. сўмлик
“Я родился”, “Sorti” ва “Biomax” номли кир ювиш кукунлари сақланаётгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид