Исроил футбол клуби Трампга миннатдорлик сифатида ўз номини ўзгартирди
Ал-Қудснинг “Бейтар” футбол клуби АҚШ президенти Дональд Трампга Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиши қарорига миннатдорлик сифатида ўз номига унинг номини қўшиб қўйишга қарор қилди. Бу ҳақда клубнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
“70 йил давомида Ал-Қудс президент Дональд Трамп уни Исроилнинг абадий пойтахти деб тан олмагунича халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишини кутганди. Президент Трамп жасорат ва Исроил ҳалқи ҳамда унинг пойтахтига ҳақиқий муҳаббатини кўрсатди. Шаҳарнинг энг таниқли рамзларидан бири “Бейтар” АҚШ президентига қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдиради. Клуб президенти ва эгаси ижрочи директор билан бирга жамоа номига тарихий қарорни қабул қилган АҚШ президенти номини қўшишга қарор қилди. Эндиликда клуб “Бейтар Трамп Иерусалим” деб номланади”, деб айтилган клуб баёнотида.
“Бейтар” Исроилнинг 6 карра чемпиони ҳисобланади. Клуб 7 марта мамлакат кубогини, 2 марта Суперкубогини қўлга киритган.
Мавзуга оид
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
14:47 / 18.12.2024