Жаҳон | 21:36 / 19.05.2018
4519
1 дақиқада ўқилади

Эронда қўзиқориндан 9 киши ҳалок бўлди, 700 дан кўпроқ одам заҳарланди

Фото: AFP 2018 / AFPTV/Stringer

Эрон ғарбида қўзиқориндан 720 дан кўпроқ одам заҳарланди, 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон фавқулодда хизмати вакили Мужтаб Холидийга иқтибос келтирган ҳолда ISNA ахборот агентлиги маълум қилди

Холидийнинг айтишича, Кирманшох, Курдистон, Луристон, Занжон, Ғарбий Озарбойжон ва Казвин вилоятларида 721 киши заҳарли қўзиқориндан заҳарланган. 50 га яқин киши ўта оғир аҳволда бўлиб, улардан бир нечасига зудлик билан буйрак кўчириб ўтказилиши талаб қилинмоқда.

Ясужа тиббий фанлар университетининг маълум қилишича, заҳарли қўзиқоринларнинг ташқи кўриниши ва таъми еса бўладиганларидан фарқ қилмайди. Қўзиқориннинг заҳарли эканини лаборатория тажрибалари ўтказиш орқалигина аниқлаш мумкин.

Мавзуга оид