Эронда 11 киши қўзиқориндан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди
Эронда қўзиқориндан заҳарланиш натижасида 11 киши ҳаётдан кўз юмди, 800 нафардан ортиғи жабрланди. Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг Юқумли касалликлар маркази раҳбари Муҳаммад Маҳдий Гуйя шу ҳақида маълум қилди.
"Ҳозирга келиб 800 дан зиёд киши заҳарли қўзиқорин истеъмолидан жабрланган, 11 киши ҳаётдан кўз юмган. 220-230 киши шифохонага ётқизилган, 3 кишида жигар трансплантацияси ўтказилган", - дея Муҳаммад Маҳдий Гуйянинг сўзларини келтиради вазирлик матбуот хизмати.
Бир неча кун аввал Эронда қўзиқоринлар истеъмоли натижасидаги оммавий заҳарланишлар ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди. 19 май куни 720 дан ортиқ кишининг заҳарлангани ва 9 нафарининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди.
Мавзуга оид
16:58
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024