Жаҳон | 13:37 / 23.05.2018
7154
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Парагвай элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилганига муносабат билдирди

Фото: Depositphotos

Қўшма Штатлар Парагвайнинг Исроилдаги элчихонаси Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилганини маъқуллайди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати баёнотида айтилади.

«Биз Ғарбий ярим шардаги шеригимизга Исроил пойтахтини тан олиш бўйича позициямизга қўшилгани учун миннатдорлик билдирамиз. Исроил пойтахти бўлмиш Ал-Қудсда ўзимизнинг кўплаб дўстларимиз ва иттифоқчиларимизни кўришдан жуда хурсанд бўламиз ҳамда буни интиқлик билан кутмоқдамиз», - дея маълум қилишган матбуот хизматидан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парагвай мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирганди. У АҚШ ва Гватемаладан сўнг шундай қарорга келган учинчи давлат бўлди.

Мавзуга оид