Light | 12:40 / 26.05.2018
51572
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистоннинг Қонликўлида ҳаво ҳам сотилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 7 феврал кунги «Ички туризмни фаол ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-3514-сонли қарорининг белгиланган талабларининг ижросини таъминлаш бўйича жойларда бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда, деб ёзади Kruz.

Фото: Kruz.uz

Нашрнинг қайд этишича, Қонликўл туман «Қонликўл» посёлка фуқаролар йиғини ҳудудида «Aydos Diyorbek» хусусий корхонаси томонидан «Орол денгизи минтақаси ҳавоси» консерваланган сувенири ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: Kruz.uz

Консерва қилинган ҳаво – ўз ичига турли ҳил ҳиссиётларни тўплаган асл сувенир ҳисобланади.

Сувенирни сотиб олган турист фақат консервадаги ҳавони эмас, балки Қорақалпоғистон, Орол денгизи ҳудудлари ҳақидаги хотираларини ҳам ўзи билан бирга олиб кетади, дейилади хабарда.

Мавзуга оид