Жаҳон | 13:40 / 27.05.2018
6823
1 дақиқада ўқилади

Миллиардер Брэнсон 67 ёшида илк космик туристлар сафида бўлиши кутилмоқда

Фото: Getty Images /Lisa Maree Williams

Буюк Британиянинг Virgin Galactic компанияси директори 67 ёшли миллиардер Ричард Брэнсон космосга парвоз қилиш ва илк космик туристлардан бири бўлиш истагини билдирди. The Independent шу ҳақида хабар берди.

Таъкидланишича, космик туризмга мўлжалланган Virgin Galactic SpaceShipTwo космик ракетопланидаги илк парвоз яқин бир неча ойда амалга ошиши кутилмоқда.

Брэнсон тизим ишончлилигини намойиш этиш мақсадида уни шахсан синаб кўриб, ҳаво кемасининг биринчи тижорий йўловчиси бўлишга тайёр. У ҳозирда бу парвозга махсус тайёргарлик жараёнларидан ўтмоқда.

Virgin Galactic режаларига кўра, космосга туристик парвознинг умумий вақти 2,5 соатни ташкил қилиши керак, шундан 5-6 дақиқани экипаж вазнсизликда ўтказади. Кема чиптаси нархи 250 минг долларни ташкил қилади.

Мавзуга оид