Трамп даҳолар учун эшикни ёпмоқда - Bloomberg
АҚШ президенти маъмуриятининг Хитойдан бўлган талабалар учун виза чеклови бўйича режалари ХХР томонидан интеллектуал мулкни ўғирлаш муаммосига ечим топишнинг яхши йўли эмас. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
Материалда таъкидланишича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларга робототехника, авиация ва юқори технологияли ишлаб чиқариш дастурлари бўйича таълим олишга келаётган хитойлик талабалар учун визалар беришни чеклаш режалари ҳақида маълум қилди. Визалар бир йил билан чекланади, бундан ташқари, уларга рухсатномани олиш қийинлашади.
Америка ҳукумати томонидан - бу давлатни «Хитой саноат жосуслигидан» ҳимоя қилишга бўлган уриниш, у АҚШда иш ўринлари ва маошлар камайиши ҳамда рақобатбардошликнинг йўқолишига олиб келмоқда, дейилади материалда.
Bloomberg шарҳловчиси фикрича, интеллектуал мулк ўғирлиги жиддий муаммо саналади, бироқ у ёпиқ ва марказлашган ҳолда бошқарилувчи давлатлар билан рақобат қилувчи очиқ жамиятларга хосдир.
Мамлакат ҳудудида сўнгги ўн йилда хитойлик талабалар сони анча ошган. Уларнинг бари таълим олиш учун юқори ҳақ тўлайди, айнан шу америкаликларга таълимни субсидиялашга ёрдам беради. Муаллифнинг таъкидлашича, иммиграция - бу очиқ жамиятнинг устунлиги, айнан шунинг учун АҚШ бошқа ғоялардан кўра, бошқа инсонларни қабул қилгани маъқул.
Бироқ, сўнгги вақтларда хорижликлар олдидаги иррационал қўрқув Америка сиёсатига қайтиб келмоқда. Унинг фикрича, асли келиб чиқиши Лотин Америкасидан бўлган америкалик фуқароларнинг ҳибс қилиниши ҳамда қўлга олиниши шундай тенденцияни кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024