Иқтисодиёт | 10:58 / 06.06.2018
5879
1 дақиқада ўқилади

«Юнистрим» орқали Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 37 фоизга ошди

2017 йил якунлари бўйича «Юнистрим» 224 млн рубль (тахминан 28,6 млрд сўм) миқдорида рекорд даражада даромад кўрди. Банкнинг соф фойдаси ўтган йилга нисбатан 29 фоизга ўсди ва 2,1 миллиард рублни ташкил қилди (тахминан 268 миллиард сўм). Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.

Халқаро тўлов тизими орқали юборилган пул ўтказмалари ҳажми 2017 йилда 15 фоизга ўсиб, 4,2 миллиард долларни ташкил этди. МДҲ давлатлари ва Грузияга пул ўтказмалари ҳажми 19 фоизга ошди.

Энг аҳамиятли йўналишлар орасида МДҲ ва Грузияга трансчегаравий ўтказмалар бўйича энг кўп ўсиш ҳажми кузатилган: Арманистон (+24%), Беларусь (+21%), Қирғизистон (+43%), Ўзбекистон (+37%), Грузия (+31%).

Мавзуга оид