Жаҳон | 07:43 / 11.06.2018
8542
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг муҳим ҳужжатларни йиртиб ташлаш одати борлиги маълум қилинди 

Фото: REUTERS / Jonathan Ernst

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айни дамда бошқа ишлашга тўғри келмайдиган исталган ҳужжат ёки қоғозни йиртиб ташлаш одати борлиги сабабли йиртилган қоғозларни аввалги ҳолатидек ёпиштириб чиқувчи махсус ёрдамчилари бўлган. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда. 

АҚШ қонунчилигига кўра, Оқ уй ҳар қандай ҳужжат, ҳисобот, мактуб ва бошқа қоғозларни сақлаб, уларни миллий архивга жўнатиши лозим.

Бироқ Трампни бу одатидан қайтариб бўлмагандан кейин Оқ уйда йиртилган қоғозларни бир-бирига ёпиштирувчи ёрдамчи пайдо бўлган. Расман бу лавозим йилига 66 минг долларлик маош билан “ҳисоботларни бошқариш бўйича таҳлилчи” деб аталган.

Бу лавозимни эгаллаган ва давлат хизматида 30 йил ишлаган Соломон Лэртининг нашрга сўзлаб беришича, у фаолияти давомида аввал бундай ҳолатга ҳеч ҳам дуч келмаган. “Бизга бир уюм йиртилган қоғозларни олиб келишарди, биз бу қоғозлар орасидан тегишли парчаларни топиб, уларни скотч билан бирлаштириб чиқишимиз керак эди. Гоҳида бу қоғозлар қоқ ўртасидан йиртилган бўлган, бироқ аксарият ҳолларда улар конфетти каби майдалаб ташланган бўларди. Бу мозаика йиғишга ўхшаш эди”, деб сўзлаб берган Лэрти. Унинг таъкидлашича, у бу ишни бир ўзи қилмаган, бу иш билан бутун бошли бўлим шуғулланишига тўғри келган.

Жорий йил баҳорида Лэртини ўз лавозимидан ҳеч қандай тушунтиришларсиз бўшатиб юборишган, Трамп маъмурияти бу вазият бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

Мавзуга оид