Мексикалик сиёсатчи суратга тушаётган вақтда отиб кетилди (видео)
Мексикада уюшган жиноятчиликка қарши чақириқ ташлаган сиёсатчи Фернандо Пурон отиб кетилди. Конгрессга номзод ҳисобланган Пурон сайловолди дебатларидан қайтаётганда унинг ёнига селфи таёқчаси билан бирга бир аёл келган ва суратга тушишни илтимос қилган.
Воқеа жойидаги кузатув камералари сиёсатчи селфига тушаётганда унинг ортидан соқолли ва бошида кепкаси бўлган эркак келиб, бошининг орқа қисмига ўқ узганини қайд қилган. 43 ёшли Пурон шифохонага йўлда жон берган.
Пурон мамлакатда ўлдириб кетилган 112-сиёсатчи бўлди. Қотиллик сабаблари ҳозирча номаълум бўлса-да, сиёсатчи 2014 йилдан 2017 йилгача таҳдидлар олиб келган. У шу давр давомида Пьедрас-Неграс шаҳри мэри бўлган ва маҳаллий наркокартелга қарши чиққан.
Мавзуга оид
00:47 / 21.12.2024
Мексикада ҳар бир ходим иш жойида стулга эга бўлишини кафолатловчи қонун қабул қилинди
17:50 / 20.12.2024
Мексикадаги қамоқхонада қуролли исён юз берди
22:26 / 10.12.2024
Трамп Мексика ва Канадага АҚШ штатларига айланишни таклиф қилди
20:40 / 02.12.2024