Спорт | 21:02 / 15.06.2018
32976
1 дақиқада ўқилади

Россиялик киракаш Саудия Арабистонидан келган мухлисдан 10 баробар кўп пул олди

Фото: РИА "Новости"

Саудия Арабистони мухлиси "Лужники" стадионидан Тинчлик проспектида жойлашган меҳмонхонагача (тахминан 20 километр) бўлган масофа учун таксига 30 минг рубль тўлади. Бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига таяниб, РИА "Новости" хабар берди. 

"Учрашувдан сўнг Саудия Арабистонидан келган мухлис меҳмонхонагача такси чақирди. Унинг сўзларига кўра, ҳайдовчи билан 3 минг рублга келишган, бироқ манзил сўнгида унинг картасидан 30 минг рублга яқин пул ечиб олинган. Шундан сўнг у ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилди", – дейилади хабарда. 

15 июнь куни гумонланувчи қўлга олинди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида кечган ўйин 5:0 ҳисобида мусобақа мезбонларининг фойдасига ҳал бўлди. 

Мавзуга оид