Анжелина Жоли Ироқ ҳукуматига миннатдорчилик билдирди
Актриса ва БМТнинг қочқинлар иши бўйича Олий комиссарият бошқармасининг кўнгилли элчиси Анжелина Жоли суриялик қочқинларни ўз ҳудудига қабул қилгани учун Ироқ ҳукуматига миннатдорчилик билдирди. БМТнинг қочқинлар иши бўйича Олий комиссарияти бошқармаси сайтида шу ҳақида хабар берилди.
Жоли қочқинларга молиявий ёрдам етишмаслигининг оғир асоратлари ҳақида сўз юритган. Унинг сўзларига кўра, Суриядаги одамларни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилувчи низоларга чек қўйиш зарур.
Актриса шунингдек "Ироқ ҳукуматининг Сурия Араб Республикаси қочқинларига нисбатан бағрикенглигини" алоҳида таъкидлаган.
Гап шундаки, 16 июнь куни Анжелина Жоли ИШИДнинг собиқ пойтахти ҳисобланган Ироқнинг Мўсул шаҳрига ташриф буюрган.
Жоли шаҳарнинг ғарбий туманларида бўлиб, БМТ қўмитаси ёрдам бериб келувчи маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот қилган.
Анжелина БМТдаги фаолиятини бошлагандан бери Мўсулдаги каби бўшлиқни кўрмаганлигини айтди. Шунингдек у 2014 йилда ИШИД ўз "халифалигини" эълон қилган Ан-Нурий масжиди вайроналарини бориб кўрди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024