CNN Трампнинг твиттердаги «ғалати» хатти-ҳаракати ҳақида маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттери жуда ғалати кўриниш олмоқда, деб ёзади CNN муаллифи Крис Силлицца.
Трамп ўз президентлик кампанияси бошидан бери ижтимоий тармоқдан руҳшунос курсиси сифатида ҳам фойдаланиб келди, дея ҳисоблайди муаллиф. Бундан ташқари, у твиттерда ўз партияси, ОАВга ҳужум қилди ва ҳаттоки КХДРга уруш эълон қилиб юборишига оз қолди.
Бироқ, Трампнинг твиттердаги хатти-ҳаракати сўнгги вақтларда бироз ўзгарди, дея таъкидлайди муаллиф. Трамп нафақат кўпроқ постларни жойлаштирмоқда, балки буни «умуман кутилмаган соатларда» қилмоқда. Трамп асосан АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллернинг суриштирувига эътибор қаратяпти.
Трампнинг твиттери «форумга айланди, у ерда дарғазаб, афсусда, тушунарсиз ҳолатда эканини кўрсатиш ва тарафдорлари уни қандай қўллаб-қувватлашаётганини кузатиш мумкин».
Муаллифнинг аниқлик киритишича, Трамп ишончли маслаҳатчиларга деярли эга бўлмаган ҳолда, сўнгги бир неча ой давомида ўзининг «ички доираси» қисқариб бораётганини кўрди. У бурчакда эканини билиб, ижтимоий тармоққа кўпроқ эътибор қарата бошлади, дея қўшимча қилган Силлицца. Айнан унинг твиттердаги хатти-ҳаракати Трамп шахсини кўпроқ очиб бериб, Мюллернинг суриштирувига бўлган эътибор ақлдан озиш даражасига яқин эканини кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп «Россия иши» бўйича судланганларни авф этмаслиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:06 / 02.12.2024
Трамп ва қудалар: яҳудий қуда элчи, ливанлик қуда маслаҳатчи бўлади
10:20 / 07.09.2024
CNN таслим бўлган украиналик аскарларнинг отиб ташланиши акс этган видеони эълон қилди
10:24 / 04.01.2024
CNN Travel: Ўзбекистон 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши маскан
14:06 / 14.11.2022