Ўзбекистон | 16:02 / 26.06.2018
3512
2 дақиқада ўқилади

Журналистика университетида “коррупция” ва “бункер” бўлмайди – Қудратхўжаев

26 июнь куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Васийлик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент ташаббуси билан ташкил этилаётган университет фаолияти билан боғлиқ режалар муҳокама қилинди. Тадбирда Васийлик кенгаши аъзолари ЎзА бош директори Абусаид Кўчимов, МТРК раҳбари А. Хўжаев, Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлилий мультимедиа маркази директори Бобур Алихонов ва бошқалар иштирок этди.

Янги таълим маскани ректори Шерзодхон Қудратхўжаев тадбирни очарэкан, даставвал университет фаолияти бўйича режадаги ишлар юзасидан ахборот берди.

Фото: Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

Маълум қилинишича, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бакалавр йўналишига 2018/19 йилги ўқув йили учун 100+30 (сиртқи) ўрин, магистратура йўналишига 30 квота берилганини билдирди. 
Бундан ташқари, янги университет қабул жараёнида коррупцияга умуман йўл қўйилмайди. 

 

 

Фото: Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

“Янги университетга талабаларни қабул қилишда коррупция, “ректорская группа” ва “бункер” деган салбий ҳолатлар бўлишига йўл қўйилмайди”, - деди Ш.Қудратхўжаев. 

Мавзуга оид