Қандай идишлар саратон ва бепуштликни келтириб чиқариши мумкин?
Тагига олмайдиган қопламали (сирли) идишларда мавжуд моддалар инсон организмига тушганда саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Daily Mail Вашингтон атроф-муҳит муҳофазаси агентлиги маърузасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Тадқиқот маълумотларига кўра, сири кўчган това ёки кастрюлдан фойдаланилса, перфтороктан кислота инсон организмига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу модда шунингдек сувга ва ўтга чидамли материаллар таркибига ҳам киради.
Таъкидланишича, перфтороктан кислота заррачалари токсик хусусиятларга эга. Уларнинг инсон организмига тушиши саратон ривожланиши, холестерин миқдорининг ошиши ва иммун тизими функциясининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Лаборатория ҳайвонлари устида ўтказилган тадқиқотлар ушбу модданинг жигар, ошқозон ости бези ва жинсий аъзолар саратонига олиб келишини кўрсатди. Бундан ташқари, перфтороктан кислота бепуштликни келтириб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
14:42 / 05.12.2024
Ифлосланган шаҳар ҳавоси саратон келтириб чиқариши аниқланди
17:42 / 08.11.2024
Олимлар саратоннинг энг агрессив шаклларини енгиш усулини ўрганди
15:23 / 30.10.2024
Олимлар саратонни сунъий интеллект ёрдамида даволашнинг янги усулини кашф этди
16:30 / 04.10.2024