Жамият | 15:53 / 28.06.2018
22409
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги ғалла майдонида ўрим ишларини олиб бораётган комбайн ёниб кетди

Иллюстратив фото/АгроПравда

27 июнь куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида “Уйчи Соҳибкор” агрофирмаси ҳудудидаги “Муҳаммадмусо Болтабоев” фермер хўжалиги ғалла майдонида ўрим ишларини олиб бораётган “Уйчи агротехсервис МТП” МЧЖга “CASE-2366” русумли ғалла ўриш комбайнида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида комбайннинг мотор бўлмаси ва ҳайдовчи кабинаси қисман ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. 

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид