Ўзбекистон | 04:00 / 08.07.2018
17015
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор отлар иштирокида оммавий спорт сайли ташкил этилди

7 июль куни Тошкент шаҳри марказида отлар иштирокида ажойиб тадбир бўлиб ўтди. Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлар отлар иштирокидаги унутилмас томошага гувоҳ бўлишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди. 

Фото: МОҚ
Фото: МОҚ
Фото: МОҚ

От спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшини, Ички ишлар қошидаги патруль-пост ва қўриқлаш хизмати, Миллий гвардиянинг фахрий қоровуллари иштирокида ўтказилган ушбу тадбир йиғилганларда ажойиб таассурот қолдирди.

Маълумот учун, бундай байрамона намойишлар дунё бўйлаб кўп ўтказилиб турилади. Аммо, Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу тадбир Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилди. Бундай чиқишлар орқали мамлакатимиз аҳолисини от спортига қизиқтириш мақсад қилиб қўйилган.

Фото: МОҚ
Фото: МОҚ
Фото: МОҚ

Унда 80га яқин турли наслдаги отлар қатнашди. Бу кўрсаткич дунё бўйича ҳайвонлар иштирокидаги тадбирлар учун йирик ҳисобланади. Айни пайтда жаҳон рекорди Бирлашган Араб Амирликларига тегишли. У ерда ўтказилган тадбирда 116та от иштирок этган.

Фото: МОҚ
Фото: МОҚ
Фото: МОҚ
Фото: МОҚ
Фото: МОҚ
Фото: МОҚ

Мавзуга оид