Жаҳон | 07:49 / 09.07.2018
31092
1 дақиқада ўқилади

Таиландда ғордан болаларни қутқариш амалиёти вақтинчалик тўхтатилди

Фото: Linh Pham/Getty Images

Таиландда ғорда қолиб кетган ёш футболчиларни қутқариш амалиёти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.  

Қутқарув амалиёти штабида айтилишича, бунга ғорда кислород захираси камайиб кетгани сабаб бўлган. Кислород захирасини тўлғазиш мақсадида амалиётни камида 10, кўпи билан эса 20 соатга тўхтатишга қарор қилинган.

Қутқарувчилар ташқарига аввал маълум қилингандек 6 болани эмас, 4 болани олиб чиқишга муваффақ бўлишган. Биринчи бўлиб энг кўп ҳолдан тойган болаларни олиб чиқишга қарор қилинган.  

Маълум қилинишича, қутқарув амалиётида 90 га яқин, жумладан, 50 хорижлик ғаввос иштирок этмоқда.

The Independent нашрининг ёзишича, болаларга ғордан чиқиш учун 4,5 кмча йўлни босиб ўтишга тўғри келади. Ҳозирда болалар 10 квадрат метрдан кичикроқ қуруқ жойда ўтиришибди, бироқ яқин орада ҳудудда кучли ёмғирлар кутилмоқда ва сув сатҳи янада кўтарилиб, ҳаво бор жой янада камайиши мумкин.

Мавзуга оид