Жаҳон | 09:30 / 17.07.2018
7127
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистонида 47 та видеоўйин тақиқлаб қўйилди
Саудия Арабистони ҳукумати икки бола ўз жонига қасд қилгандан кейин 47 та видеоўйинни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Global News канали хабар берди.
Тақиқлов остига Grand Theft Auto V, Assassin's Creed 2 ва "Ведьмак" каби ўйинлар тушган. Бунга 13 ёшли қиз ва 12 ёшли боланинг ўз жонига қасд қилиши сабаб бўлган.
Болалар ижтимоий тармоқларда тарқалган “Кўк кит” ўйини туфайли ўз жонларига қасд қилишган. Саудия Арабистони мутасадди иддоралари “Кўк кит” ва видеоўйинлар ўртасида қандай боғлиқлик борлигига тушунтириш бермаган.
Мавзуга оид
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
15:20 / 03.12.2024
IUCN’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади
08:10 / 12.11.2024