Жаҳон | 07:52 / 30.07.2018
8187
1 дақиқада ўқилади

Маккейн Трампга НАТОдан чиқишни тақиқлаб қўйиш таклифини берди

Фото: Reuters/Kevin Lamarque

Сенатор Жон Маккейн Қўшма Штатларнинг НАТОдан чиқарилишини АҚШ президенти Дональд Трампга қонунчилик билан тақиқлаб қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда T-online хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, Маккейн АҚШ сенатига кўриб чиқиш учун қонун лойиҳасини тақдим этди. Унда  Қўшма Штатлар НАТОни мамлакат конгресси розилигисиз тарк эта олмаслиги белгилаб қўйилган.

Қайд этилишича, Маккейн Трамп АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқчилари билан «ёмон муносабатда» бўлди, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, сенаторнинг ишонч билдиришича, айнан НАТО АҚШни муваффақиятли ва хавфсиз мамлакатга айлантирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп НАТО аъзолари орасида «бир ёки иккита диктатор»ни топганди.

Мавзуга оид