Light | 08:41 / 07.08.2018
20636
4 дақиқада ўқилади

Тўрт кунлик иш ҳафтаси нимаси билан фойдали?

Фото: iStock

Янги Зеландия компанияси икки ой давомида тўрт кунлик иш ҳафтасида ишлаб, ходимлари бахтлироқ ва эътиборлироқ экани, уларнинг унумдорлилиги эски даражада қолганини кузатди. Эндиликда улар ана шундай жадвал бўйича ишлашмоқчи.

Ушбу йилнинг баҳор фаслида Янги Зеландиянинг Perpetual Guardian компанияси тажриба ўтказди: ходимлар иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда беш кун ўрнига тўрт кун ишлашди. Яқинда компания натижалар билан ўртоқлашди: иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанат ҳисси 54 фоиздан 78 фоизга ортди. Ходимлардаги зўриқиш даражаси пасайиб, ўтказиб юборилган иш куни уларнинг унумдорлигига таъсир кўрсатмади. Аксинча ушбу кўрсаткич бироз кўтарилди.

Фото: JuliarStudio/iStock

Компания раҳбари Эндрю Барнснинг сўзларига кўра, у ўртача статистика бўйича британиялик ишчи кунига фақат 2,5 соат унумдор ишлаши тўғрисидаги тадқиқотни ўқигач, тажриба ўтказишга қарор қилди. “Ходимларга дам олиш куни берилса нима бўлади, ўша куни ўзларининг ишга оид бўлмаган кичик ишларини битирган бўлишарди, - дея ўйланди Барнс. Агар уларда бор-йўғи тўрт кун бўлса, самаралироқ ишлармиканлар?”.

Барнс фикрини ходимлар билан бўлишганида уларга чоршанба ва жума кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлса ўз унумдорлик даражаларини қандай қилиб тушириб юбрмаслик йўлларини топишни буюрди.

Фото: JuliarStudio/iStock

Ходимлар мажлис ва ижтимоий тармоқларга камроқ вақт сарфлайдиган бўлишди. Улар стол устидаги махсус сигналлар – масалан, компьютер ёнидаги байроқча ёки кичик гултувакдан фойдаланардилар. Бу белгилар ходимни безовта қилмаган маъқуллигини англатади (тадқиқот натижаларига кўра, одамга уни чалғитганларидан кейин диққатини ишга қаратиш учун 20 дақиқадан кўп вақт зарур бўларкан). Офисда пайдо бўладиган ходимлар сони камайгач, шовқин даражаси ва чалғитувчи омиллар сони камайди. Ишчилар вақтини аввалгига таққослаганда 20 фоизга кам ишда ўтказишларига қарамай, уларнинг унумдорлигига зарар етмади.

Тажриба ўтказилгунига қадар ишдан қониқиш даражаси анча юқори эди. Бироқ ундан кейин бу кўрсаткич, ҳаётдан умумий қониқиш каби янада ўсди. Бандлик ҳисси пасайди. Зўриқиш даражаси 45 фоиздан 38 фоизга тушди.

Ишга жалб этилганлилик ўсди, ишга содиқлик эса 68 фоиздан 88 фоизга ортди. Ходимлар ўзларида ишлаш иштиёқи кўпайганини сездилар, раҳбарларига кўпроқ ишониб, лавозимлари аҳамиятини ҳис қилишди.

Ҳозирда компания бундай иш жадвалини доимий асосга ўтказмоқчи. Тўғри, дастлаб баъзи бюрократик нозик жиҳатларни тўғрилаш керак бўлади. Янги Зеландия қонунига кўра, ходимнинг таътили офисда ўтказган вақтига қараб ҳисобланади.

Фото: JuliarStudio/iStock

Агар бундай тажриба кўплаб компанияларда пайдо бўлса, у муҳим ўзгаришларга олиб келиши мумкин. “Ҳафта кунларининг бирида йўлларда автомобиллар сони 20 фоизга камайса, бу атроф-муҳитни яхшилашга ёрдам беради”, - деб ҳисоблайди Барнс. – Одамларнинг тўпланиши муаммоси ҳал бўлади, шаҳарлар дизайни ўзгаради. Қўшимча дам олиш кунини таълимга сарфлаш мумкин бўлади. “Кадрларни қайта ўқитиш муҳим, чунки тез орада сунъий онг келажаги содир бўлади ва бир неча йил давомида у баъзи лавозимлардаги одамлар ўрнини босиши мумкин”, - дейди Барнс.

Тўрт кунлик иш ҳафтасини йўлга қўйишни истаган компаниялар режа тузишлари лозим. Ходимда ишлашнинг янги усуллари излашга иштиёқ уйғотиш лозим. Тўғри, баъзилар бу фикрга қўшилмасликлари мумкин.

Кадр ресурслари масалалари бўйича профессор Жерод Харр тўрт кунлик иш ҳафтасини иш ҳажми ўта юқори бўлган компанияларда йўлга қўйиш мушкул эканини айтмоқда. “Агар компаниянгизда иккита одам бўлса, беш кунлик иш режасини тўрт кунда бажаришга ҳаракат қилиш маънисиз”, - дейди у. Бироқ бундай тажрибани синаб кўриш лозим. Ўйлашимча, у кўплаб офисларда қўл келиши мумкин”.

Мавзуга оид