Яманда автобусга уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 50 кишига етди
Яманнинг Саада шаҳрида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 50 кишига етди, 77 киши жароҳат олди, деб хабар қилди Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Twitter саҳифасида.
Аввалроқ қўмита Саада шаҳрида автобусга уюштирилган ҳужум натижасида камида 29 нафар бола ҳалок бўлгани ва 30 нафар бола жароҳатлангани ҳақида хабар қилганди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган болаларнинг барчаси 15 ёшга тўлмаган болалар бўлган.
Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Юсуф ал-Хадирий Twitter’да Саадага берилган авиазарба оқибатида 40дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 60дан ортиқ киши яраланганини маълум қилди.
Хусийлар назорати остидаги Ал-Масира" телеканали Санодаги соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб болаларни олиб кетаётган автобусга қилинган ҳужум оқибатида қурбонлар сони 47 кишини ташкил қилганини, 77 киши жароҳатланганини хабар қилганди.
"Яманда ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди, 77 киши жароҳатланди. Қурбон бўлганларнинг аксарияти болалар. Катталар олов ёқадиган уруш учун бирорта ҳам бола товон тўламаслиги лозим", — дейилади Қизил Хоч қўмитаси хабарида.
Al-Arabia телеканалининг Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция баёнотига таяниб маълум қилишича, зарба амалга оширилган ракета коалицияга тегишли бўлган ва хусийларнинг Саадада жойлашган ракета ускуналарини нишонга олган.
Мавзуга оид
15:56 / 22.12.2024
Америкалик ҳарбийлар Қизил денгиз устида ўз қирувчисини уриб туширди
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
10:10 / 26.11.2024
Россия Украинадаги урушга яманликларни ёлламоқда — The Financial Times
19:21 / 24.11.2024