Спорт | 08:18 / 11.08.2018
10365
1 дақиқада ўқилади
Франциялик регбичи ўртоқлик учрашувидан сўнг вафот этди
Франциянинг «Орийак» регби клуби ўйинчиси Луи Файфровски «Родез» билан ўртоқлик учрашувидан сўнг вафот этди.
Sports-auvergne хабарига кўра, учрашув давомида спортчи бошидан жароҳат олган ва майдонни мустақил тарк эта олмаган. Шундан кейин Файфровски ечиниш хонасида бир неча марта ҳушини йўқотди.
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар 21 ёшли регбичининг ҳаётини қутқариб қолиша олмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ енгил атлетика бўйича 2015 йилги жаҳон чемпиони Николас Бетт автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:42 / 21.12.2024
Чад Франциядан қўшинларини Рамазон ойигача олиб чиқишни талаб қилди
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
22:17 / 16.12.2024
Корея ва Франциядаги можаролар: Демократиялардаги инқирозлар демократияни созлайди
17:17 / 13.12.2024