Жаҳон | 22:23 / 11.08.2018
7884
1 дақиқада ўқилади

Покистонда худкуш Хитой компанияси ходимларига ҳужум қилди

Фото: AFP 2018 / Arif Ali

Покистон жануби-ғарбида худкуш уюштирган ҳужум оқибатида олти киши, жумладан уч нафар Хитой фуқароси жароҳатланди, деб хабар берди Хитойнинг Карачидаги бош консулхонаси.

Консулликнинг хабар беришича, Белужистон вилоятида Хитой компанияси ходимларига террорчилик ҳужуми уюштирилган.

"Ҳужум натижасида олти нафар киши, жумладан уч нафар хитойлик ходимлар жароҳатланди", — дейилади хабарда.

Хитойлик муҳандисларни олиб кетаётган автобус ёнида портловчи модда ортилган машина портлатилган. Жароҳатланганларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Хабар қилинишича, Хитой Покистон ҳукуматидан воқеани синчковлик билан ўрганишни ҳамда Хитой корхоналари ва фуқаролари хавфсизлигини таъминлашни талаб қилган.

Мавзуга оид