Иқтисодиёт | 08:03 / 14.08.2018
9901
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга импорт экспортдан қарийб 25 фоизга кўп бўлди

Фото: Depositphotos

Жорий йилнинг январь-июль ойлари якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 17,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2%га кўпайди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти

Экспорт ҳажми 7,6 миллиард долларни (ўсиш суръати 15,7 фоиз), импорт - 10,2 миллиард долларни (ўсиш суръати 31,4 фоиз) ташкил этди. Ташқи савдо сальдоси минус 2,5 миллиард долларга тенг бўлди.

Асосий савдо шериги Хитой бўлиб, у билан айланма $3,3 млрд.ни ташкил этди, бундан 1,5 млрд доллар экспорт, 1,8 млрд доллар - импорт. Ўсиш 33,9%ни ташкил қилди.

Кейинги ўринлардан Россия 3,2 млрд доллар (1,1 миллиард доллар экспорт, 2 миллиард доллар импорт, 24 фоиз ўсиш) ва Қозоғистон 1,7 миллиард доллар айланма (экспорт $842 миллион, импорт $863 миллион, 52,5 фоизга ўсиш) билан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 106 миллион долларлик уран сотганди.

Мавзуга оид