Руҳоний: Каспий бўйича келишувлар АҚШ ва НАТО фитнасининг олдини олди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенциянинг имзоланиши АҚШ ва НАТОнинг минтақага ўз қуролли кучларини жўнатиш режасининг олдини олганини билдирди.
"АҚШ ва НАТОнинг фитнаси шундан иборат эдики, Каспий денгизи соҳилларида уларнинг аскарлари, Америка кемалари, вертолётлари ва ҳарбий базалари бўлиши лозим эди, - дея Руҳонийнинг сўзларидан иқтибос келтиради Fars агентлиги. – Аммо конвенция Каспийда ҳарбий базалар ва хориж кемалари бўлишини тақиқлади. Келишувга кўра, ушбу денгизда фақатгина беш Каспийбўйи давлатларидан бирининг байроғи остидаги кема бўлиши шарт".
Руҳоний минтақа хавфсизлиги нуқтаи назаридан конвенция катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
"Сўнгги саммит давомида Эрон ва бошқа давлатларни ташвишга солган қатор муҳим масалалар ечимини топди. Улар орасида энг муҳими Каспий денгизи хавфсизлиги масаласи эди", - дея қайд этди у.
Эслатиб ўтамиз, 12 август куни 20 йиллик муҳокамалардан сўнг Россия, Эрон, Озарбойжон, Қозоғистон ва Туркманистон президентлари Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияни имзолашди.
Унга кўра, Каспий беш мамлакатнинг қуруқликдаги ҳудудлари билан ўралган сув ҳавзаси дея номланди (денгиз ҳам, кўл ҳам эмас).
Каспий акваторияси ички сувлар, ҳудудий сувлар, балиқчилик зоналари ва умумий сув майдонига ажратилади ҳамда ер ости бойликлари давлатлар томонидан халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган келишувга мувофиқ тақсимланади.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024