Жамият | 12:02 / 16.08.2018
28023
1 дақиқада ўқилади
Жиззахда автомашина ёниб кетиши оқибатида эр-хотин ҳалок бўлди
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 15 август куни Самарқанд шаҳрида яшаган Ш.Р. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” йўлининг 996-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай бетон тўсиққа бориб урилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада автомашина ағдарилиб, ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ҳайдовчи Ш.Р. ҳамда автомашинада бўлган унинг рафиқаси Э.С. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
18:54 / 10.12.2024
Жиззахда 1 млрд сўмлик қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди
11:45 / 01.12.2024