Жаҳон | 08:39 / 25.08.2018
19507
1 дақиқада ўқилади

Наркомафия аъзолари хато туфайли 16 ёшли футболчини отиб ташлашди

Фото: El Nuevo Heraldo

Мексикалик футболчи Кристиан Эрнандес ва унинг оиласи наркомафия вакилларининг ҳужумига учради.

Breitbart’нинг маълум қилишича, жиноятчилар Мексика ва Америка Қўшма Штатлари чегарасида ўйинчининг оиласига ҳужум қилишган. Бир гуруҳ қуролли жангарилар футболчининг машинасига қарата ўт очишди. Ҳужум натижасида Эрнандес ва унинг онаси Фабиола ўлдирилган, отаси ҳамда синглиси эса омон қолган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фикрига кўра, дастлаб жиноятчилар бошқа автомобилга ҳужум қилишни мўлжаллашган ва қурбонни адаштириб юборишган.

16 ёшли Эрнандес «Реал Сан Косме» жамоасида ўйнаган. Мексика футбол федерацияси фожиа юзасидан таъзия билдирди.

Мавзуга оид