Халқаро аэронавтика федерацияси Ўзбекистон ҳақидаги видеоси билан бўлишди
Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива ва Бойсун шаҳарларида Халқаро аэронавтика ассоциацияси делегацияси вакиллари иштирокида аэростатлар парвозлари амалга оширилган эди.
Халқаро аэронавтика федерацияси Ўзбекистонга сафари чоғида тасвирга олинган видеолар асосида қизиқарли ролик тайёрлаб, уни ўзбекистонликлар эътиборига ҳавола қилди. Видеоролик Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида намойиш этилди.
KUN.UZ мухбири швейцариялик Питер ва Регина Блазерлар билан боғланганида улар KUN.UZ ўқувчилари ва Ўзбекистон аҳлига ўзларининг самимий табрикларини етказишди:
"45 йил илгари биз кичик бир автомобилда Швейцариядан Афғонистонга саёҳат қилганмиз, ўшандан буён Ўзбекистонга бориш ҳақида орзу қилардик. Бугунга келиб бизнинг орзуларимиз амалга ошди ва биз бундан беҳад хурсандмиз. Ўзбекистонда бўлганимизда бу гўзал юртнинг одамларини кўриб, уларнинг дунёдаги энг меҳмондўст халқ эканига ишонч ҳосил қилдик. Келгусида бу мамлакатга яна бориш истагидамиз, албатта. Фурсатдан фойдаланиб, KUN.UZ ўқувчилари ва бутун ўзбек халқини қутлуғ Мустақиллик байрами билан муборакбод этамиз ҳамда уларга дунёдаги энг эзгу тилакларни тилаб қоламиз".
Бундан аввал Швейцария делегацияси вакилларининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати ва аэростатлар парвози томошаларидан олган таассуротлари ҳақидаги мақола берилган эди.
Мавзуга оид
22:53 / 16.12.2024
Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туристик марказини қурмоқчи
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
09:49 / 13.12.2024
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
09:24 / 12.12.2024