Жасурбек Латипов биринчи финалчига айланди
Бугун Индонезияда Осиё ўйинларининг бокс бўйича мусобақаларида ярим финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Дастлаб -52 кг вазн тоифасидаги спортчилар рингга чиқишди. Ўзбекистонлик Жасурбек Латипов қирғизистонлик кучли рақиб Азат Усеналиев билан жанг қилди.
3 раунд якунларига кўра, ҳакамлар Жасурбек Латиповни ғолиб деб топишди - 4:1 (10:27, 28:29, 29:28, 29:28, 30:27).
Энди у финалда ярим финалда таиландлик Тонгдее Юттапонгни мағлуб этган филиппинлик Ладон Рогенга қарши олтин медал учун рингга чиқади.
Жасур Латипов ярим финалга қадар хитойлик Ҳу Жианггуани 3:2 ҳисобида, индонезиялик Сугуро Алдомсни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Усеналиев иштирокини саралашан бошлаб, илк рақиби, лаослик Аккасит Виенгайни 5:0 ҳисобида енгган, нимчоракда Покистон вакили Асиф Саид Муҳаммадни 5:0, чорак финалда эса шимолий кореялик О Тай Бомни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Мавзуга оид
08:47 / 22.12.2024
Усик Фюрини яна енгди
21:57 / 18.12.2024
Фюри ва Усик бокс жангида илк марта сунъий интеллектга асосланган ҳакам бўлади
04:18 / 15.12.2024
Муроджон Аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозониб, камар соҳибига айланди
15:42 / 13.12.2024