Спорт | 09:05 / 03.09.2018
5627
1 дақиқада ўқилади
Яҳё Туре Греция клубига ўтди
Кот Д'Ивуар терма жамоаси яримҳимоячиси Яҳё Туре эркин агент мақомида «Олимпиакос» клубига ўтди.
Футболчи «Манчестер Сити»даги 8 йиллик фаолиятидан сўнг, мавсум охирида клубни тарк этганди.
Аввалроқ, Туренинг «Вест Ҳэм» ёки «Фулҳэм» клубларига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, бу трансферлар амалга ошмай қолди.
Эслатиб ўтамиз, Яҳё Туре фаолияти давомида «Беверен», «Металлург Донецк», «Олимпиакос», «Монако» ва «Барселона» клубларида ҳам ўйнаган. Кот Д'Ивуар терма жамоаси таркибида 102та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урган.
Мавзуга оид
11:00 / 26.04.2020
«Олимпиакос» келишилган учрашувда қатнашганликда гумонланмоқда
08:09 / 28.02.2020
Европа Лигаси. «Арсенал» сенсацион мағлубиятга учраб, мусобақадан чиқиб кетди
08:28 / 28.08.2019
ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига йўл олган яна 3та жамоа маълум бўлди
21:50 / 11.12.2018