Спорт | 08:09 / 04.09.2018
22373
1 дақиқада ўқилади

UFC’нинг энг кучли жангчиларидан бири Нурмагомедовни танқид қилди

Фото: REUTERS

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича енгил вазн тоифасидаги жангчи Кевин Ли Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) ҳозирги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг услубини танқид қилди.

«Ҳабиб топ-дивизиондан бўлган жангчини тор-мор келтирганини кимдир кўрганми ўзи? У Майкл Жонсонни синдирди, аммо рақибидан қўлни сўрашга мажбур бўлди, чунки жангни қандай тугатишни билмай қолди.

Охир-оқибат, Майкл унга қўлини бериб, таслим бўлди. Нурмагомедов жангни муддатидан олдин тугатишни шунчаки билмайди», - дея америкаликнинг сўзларини келтиради MMA Fighting.

29 ёшли россиялик MMA’даги фаолиятида ҳали бирон марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Нурмагомедов 26 жангдан фақатгина саккизтасида нокаут билан ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Макгрегордан ҳайиқаётган мураббийига мурожаат билан чиққанди.

Мавзуга оид