Жаҳон | 11:04 / 05.09.2018
7146
1 дақиқада ўқилади

Маккейннинг АҚШ сенатидаги ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Фото: AP

АҚШ сенатидаги Жон Маккейннинг ўрнини Аризонадан собиқ республикачи сенатор Жон Кайл эгаллайди. Бу ҳақда The Arizona Republic хабар бермоқда.

Тайинлов ҳақида Аризона губернатори Даг Дьюси хабар беради, шунингдек, у Маккейннинг рафиқаси Синди ва Қўшма Штатлар сиёсий арбобларига янги номзод ҳақида маълум қилади.

Таъкидланишича, Кайл 2019 йил охиригача ишлашга рози бўлган. Агар у сессия тугагунига қадар лавозимини тарк этишга қарор қилса, губернатор унга бошқа ўринбосар топиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маккейннинг видолашув мактуби эълон қилинганди

Мавзуга оид