Жаҳон | 09:41 / 05.09.2018
23403
2 дақиқада ўқилади

Видео: дайвер акулани карахт қилиб қўйди

Фото: Christian Torres

Багам оролларида дайвер акулани карахт аҳволга солиб қўйди. Видеога Daily Mail нашри эътибор қаратди.

Трюк аквалангчи Ли Кобб (Leigh Cobb) томонидан амалга оширилди. Аввалига у Эмма лақабли беш метрлик акулага балиқ берган, сўнг уни карахт аҳволга солиб қўйган. Дайвер уни эҳтиёткорлик билан бошини пастга ўгирган, кейин балиқ ўзига келди ва сузиб кетди. Бошқа акулалар рўй бераётган ҳолатга ҳеч қандай реакция билдирмаган.

Видеони эквадорлик 41 ёшли фотосуратчи ва дайвинг бўйича йўриқчи Кристиан Торрес (Christian Torres) тасвирга олди. У Эммани Йўлбарс пляжидаги энг машҳур акула, деб атади.

Нашрнинг аниқлик киритишича, дайвер акулани танатоз ҳолатига тушириб қўйган. Бу ҳимоя реакцияси бўлиб, унда айрим ҳайвонлар, масалан, опоссумлар (Америкада яшайдиган қопчиқли каламуш) хавф ўтиб кетиши учун худди ўлгандек тасаввур уйғотади.

Акулаларга бағишланган The Shark Trust порталига кўра, бу ҳолат йиртқич балиқларда уларнинг маълум бир сезгич нуқталарини рағбатлантириш орқали пайдо бўлиши мумкин. Ушбу усул кўпинча тадқиқотчилар томонидан қўлланилади. 

Мавзуга оид