Спорт | 20:22 / 08.09.2018
19106
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U21 терма жамоаси халқаро мусобақа ғолиби бўлди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон U21 терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада сўнгги ўйинни ўтказди. 

Аввалроқ, Жамшид Саидов бошчилигидаги футболчилар Тожикистон U21 ва Мьянма U21 терма жамоаларини мағлуб этишган эди. Бугунги ўйинда улар Хитой U21 терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг натижани қайд этишди. Ҳамюртларимизнинг ягона голига Шерзод Насруллаев муаллифлик қилди.

Натижада, 7 очко тўплаган юртдошларимиз мусобақа ғолиби бўлишди. 2-ўрин Хитойга насиб қилган бўлса, 3 ва 4-ўринларни Тожикистон ва Мьянма ёшлар терма жамоалари ўзаро бўлиб олишди.

Мавзуга оид