Спорт | 17:40 / 09.09.2018
5696
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик икки чавандоз FEI World Jumping Challenge финалига чиқди

FEI World Jumping Challenge fin­al мусобақаларининг иккинчи кунида ўзбекистонлик икки чавандоз йўналишни жарима очколарисиз босиб ўтиб, муваффақиятли ўтказишди. Бироқ тажрибали спортчилар иштирокидаги иккинчи йўналиш кучли рақобат остида ўтди. Финалчилар ўнлиги 8 сентябрь куни уч йўналиш бўйича аниқланди. 

Ўзбекистонлик Саидамир Турғунбоев ва Абдушукур Собиржоновлар юқори ўринларни эгаллашмаган бўлса-да, финалга чиқиш учун асосий вазифани ҳал қилишди ҳамда энг яхши спортчилар ўнлигидан ўрин олишди, дея хабар беради Ўзбекистон отспорти ва йилқичилик федерацияси матбуот хизмати. 

FEI World Jumping Challenge final мусобақаларнинг финали бугун, 9 сентябрда бўлиб ўтади. Спортчилар узоқ кутилган ғалаба учун тенг шароитда курашади, унда олдинги мусобақаларнинг жарима очколари ҳисобга олинмайди. 

 

Мавзуга оид