Абдулазиз Комилов АҚШ генерал-майори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
19 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Женсон Бойлз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ алоқаларининг мустаҳкамланиши доирасида Ўзбекистон ва Миссисипи штати ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг баъзи масалалари муҳокама қилинди.
“Генерал Женсон Бойлз Тошкентда бўлиб ўтган учрашувлар тўғрисида сўзлар экан, улар Миссисипи штати Миллий гвардияси ва Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имконини берганлигини қайд этди”, - дейилади хабарда.
Музокараларда Ўзбекистон-АҚШ мулоқотидаги ижобий ўзгаришни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, унга кўп қиррали ва узоқ муддатли тус беришдан томонлар манфаатдорлиги таъкидланди.
Аввалроқ Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Женсон Бойлз бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида учрашув ўтказгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:55 / 28.12.2024
"Ҳамкор бўлмасак, нимани йўқотамиз?" – Ўзбекистоннинг BRICS’даги иштироки ҳақида суҳбат
08:56 / 28.12.2024
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
07:50 / 28.12.2024
АҚШ AZAL лайнери Россия ҲҲМ зарбаси туфайли ҳалокатга учрагани белгиларини кўрмоқда
22:49 / 27.12.2024