Light | 20:29 / 19.09.2018
20714
1 дақиқада ўқилади

Соч тўкилишига қарши ёрдам берувчи модда аниқланди

Фото: Fotolia / Kurhan

Манчестер университети олимлари парфюмерияда сандал дарахти ҳидини олишда қўлланувчи модда инсон сочлари ўсишини жадаллаштиришини аниқлашди. 

Олимлар сандалор деб аталувчи бу моддани соч фолликулаларидаги OR2AT4 рецепторига таъсир қилиш учун қўллашган. Сандалор бош териси тўқималари намуналарига суртилганда бир вақтнинг ўзида соч ўсишини кучайтирган ва ўлик ҳужайралар сонини камайтирган.

“20 нафар аёлда ўтказилган тадқиқот натижалари сандалорнинг қўлланиши соч тўкилишини камайтиришини тахмин қилишга асос беради”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири профессор Ральф Паус. 

Кейинги босқич модданинг кўнгиллиларда тўлиқ синовдан ўтказилиши бўлиши керак. Олимлар соч тўкилиши муаммосини ҳал қилишга яқин туришганини айтишмоқда. 

Мавзуга оид