Ўзбекистон | 19:09 / 21.09.2018
27066
1 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan дилерлар билан ишлаш қайта кўриб чиқилганини маълум қилди

Фото: driversvillage

GM Uzbekistan мижозларга қулайлик яратиш мақсадида дилерлик марказлари билан автомобиль тақсимоти борасидаги ишларини такомиллаштирганини маълум қилди. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

«Эндиликда сиз автомобилингизни ўзингизга яқин ва қулай бўлган исталган автосалондан харид қилишингиз мумкин, ҳатто ушбу салонда автомобиль бўлмаса ҳам», - дейилади хабарда.
 
Таъкидланишича, шартнома олиш учун онлайн ариза қолдириш ёки дилерга мурожаат қилган ҳолда етказиб бериш шартларига кўра ушбу автосалонда автомобилни кутиш мумкин.

«Автомобиллар қайта тақсимоти истеъмолчиларнинг талабларига кўра кунлик тарзда янгилаб борилади», - дея қайд этади компания.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan айрим автомобиль моделларининг етказиб бериш муддатларини қисқартирганди

Мавзуга оид