Ўзбекистоннинг асосий қарзлари узоқ муддатли экани маълум бўлди
2018 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон умумий ташқи қарзи ҳажми 15,8 млрд долларни ташкил этиб, 2018 йил бошига нисбатан 0,02 фоизга ёки 3,4 млн долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида айтилади.
Қарздорликнинг ўсиши давлат секторига (479 млн доллар) тўғри келади. Шу билан бирга, хусусий сектор қарздорлиги 476 млн долларга камайди.
«Шу тариқа, давлат ташқи қарзи давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун янги қарзларни жалб этиш ҳисобидан ўсиш тенденциясини сақлаб қолди», - дея таъкидланади ҳисоботда.
Йилнинг биринчи ярмида хусусий сектор томонидан 298,6 млн АҚШ доллари миқдорида қарзлар жалб этилди.
Қарзлар жалб этиш асосан банклар томонидан амалга оширилди - 176,6 млн доллар, улардан - 110,6 млн доллар давлат улушига эга банклар, тўқимачилик соҳаси корхоналари томонидан - 24,3 млн доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари корхоналари томонидан - 63,9 млн доллар.
Ўзбекистоннинг асосий қарзлари - узоқ муддатли. Масалан, 1 йилгача бўлган қарзларга 170 млн доллар тўғри келди (1 фоиз), 5 йилгача - 985 млн доллар (6 фоиз), 10 йилгача - 1,1 миллиард доллар (7%). 13,5 млрд доллар ёки 86 фоизни 10 йилдан узоқ муддатдаги қарзлар ташкил этади.
Мамлакат I ярим йилликда умумий қиймати 686,3 млн долларлик қарзлар ва 176,6 млн долларлик фоизларни тўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ меҳнат мигрантлари Ўзбекистон даромадлари ҳисобига профицитни таъминлаб беришгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:05
Apple Pay ва Google Pay нега Ўзбекистонга киришни рад этаётгани маълум бўлди
11:21
Марказий банк Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлди
19:16 / 12.12.2024
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16 / 12.12.2024