Жаҳон | 17:39 / 28.09.2018
19705
1 дақиқада ўқилади

Скрипаль НАТОнинг 4 давлати разведкасига ишлаган - ОАВ

Фото: TACC

НАТОнинг Аксилразведка бўйича қўшма қўмондонлигидаги (ACCI) манбанинг маълум қилишича, Солсберида заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль альянсга аъзо тўртта давлат разведкасига ишлаган. Бу ҳақда Focus ёзмоқда.

Манба сўзларига кўра, НАТО разведка хизматлари билан Скрипалнинг ҳамкорлиги 2017 йилгача давом этган. Шу билан бирга, у уларга бошқа мамлакатлар ҳудудида фаолият кўрсатувчи россиялик жосуслар ҳақида маълумот бериб келгани айтилади.

Аввалроқ, Скрипаль Чехияга яширин тарзда ташриф буюргани ва камида бир марта Буюк Британия ҳудудида Чехия махсус хизматлари вакиллари билан учрашгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Скрипаллар иши бўйича учинчи гумонланувчи аниқлангани, у ҳам ГРУ ходими экани ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга оид