Жаҳон | 12:16 / 05.10.2018
13646
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик 6-синф ўқувчиси ярим соат ичида 30 мингта мисол бажарди 

Қозоғистоннинг Оқтау шаҳридан бўлган Ўрингул Аристан Санкт-Петербургда ўтган танловда 26 дақиқа 26 сония ичида 30 мингта мисолни бажариб, ментал арифметика бўйича рекордни янгилади.

Фото: МИА "Казинформ" 

Таъкидланишича, Ўрингул умумий ўрта таълим мактабининг 6-синфида ҳамда болалар интеллектуал ривожланиши маркази “UCMAS”нинг Оқтаудаги филиалида таҳсил олади. У бир дақиқа ичида оғзаки 25-30 та мисол бажара олади.

Санкт-Петербургдаги чемпионатда Ўрингул 120 та давлатдан келган 150 рақибини ортда қолдириб, ўзининг тезкорлиги билан ҳаммани ҳайратлантирди.

Фото: МИА "Казинформ" 

“Мен хорижлик дўстлар орттирдим. Мусобақаларда икки йилгина иштирок этаётганимга қарамай, юқори чўққиларга эриша олдим ва бундан жуда ҳам хурсандман”, деб айтган Ўрингул.

Фото: МИА "Казинформ" 

Мавзуга оид