Спорт | 01:07 / 07.10.2018
74434
2 дақиқада ўқилади

Даврон Файзиев МакГрегор ва Нурмагомедов жанги фаворитини айтди

Ўзбекистонлик шарҳловчи Даврон Файзиев Конор МакГрегор ва Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги жангда ким фаворит экани, уларнинг устунлик ва камчиликлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

"Конор МакГрегор тик турган ҳолатда зарба бериш орқали нокаутлар устаси ҳисобланади. Икки вазн тоифасида зарба кучи бўйича тенгсиз ва ҳозирги кунда ушбу спорт турининг қироли дея эътироф этилмоқда.  

Ҳабиб Нурмагомедов – енгилмас ва ҳозирги кунда мутлоқ чемпион. Ҳали бирор марта MMA йўналишида ютқазмаган. MMA'да эса манаман деган зўри ҳам бир кун келиб ютқазади. Чунки бу ерда минг зўр курашчи бўлгани билан битта зарба тушиб қолиши мумкин. 

Ушбу жангда ким фаворит эканини тахмин қиладиган бўлсам, кичик фоиз билан Ҳабибни фаворит деган бўлар эдим. Чунки Ҳабиб Нурмагомедовнинг арсенали бойроқ. Унинг жанги фақат "takedown"дан иборат эмас. Партерга тушгандан кейин Ҳабиб одатда рақибини партердан чиқариб юбормайди. 

1-2 раунд Конорники, яъни унинг ғалаба қозониши учун берилган муддат. Ундан ўтадиган бўлса, уёғига жисмоний тайёргарлик роль ўйнайди. Жисмоний тайёргарлик бўйича эса Ҳабибда имконият юқорироқ.

Ҳабибнинг камчилиги – унинг зарба кўтара олиши ёки кўтара олмаслиги ҳали синалмаган. Чунки унга зарба бериш қийин", – Даврон Файзиев. 

Видеонинг тўлиқ шаклини қуйида кўришингиз мумкин:

Facebook

YouTube

Мавзуга оид