Жаҳон | 12:30 / 07.10.2018
6915
1 дақиқада ўқилади
Гаитида ер силкиниши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
6 октябрда Гаити шимолида содир бўлган ер силкиниши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди.
АҚШ геологик хизмати маълумотларига кўра, 5,9 магнитудали ер силкиниши Пор-де-Пе шаҳридан 19 км узоқликда содир бўлган. Зилзила ўчоғи 11,7 км чуқурликда бўлган.
28 сентябрь куни Индонезиянинг Сулавеси оролидаги Палу шаҳри яқинида 6,1 магнитудали ер силкиниши рўй берди. Кейинроқ худди шу ҳудудда яна бир 7,4 магнитудали зилзила ва қатор афтершоклар қайд этилди.
Шундан сўнг ОАВда Палу икки метр баландликдаги цунами остида қолгани ҳақида хабар берилди. Зилзила ва ундан кейинги цунами қурбонлари сони сўнгги маълумотларга кўра, 1648 кишини ташкил қилмоқда.